15 Ноябр 2021 йил 491

Фирибгар “Labo” автоуловини олиб беришни ваъда қилди

Шўрчи туманида 2021 йил 19 октябрь куни, Денов тумани “Элабод” маҳалласида яшовчи, М.Ойтош (исм шариф ўзгартирилган) туман ИИБга мурожаат қилиб, унда февраль ойида, туманнинг “Ялти” маҳалласида яшовчи, К.Жуманазар ишончига кириб, “Labo” русумли, автоулови олиб бераман деб, 6000 (олти минг) АҚШ доллари ва 4 000 000 (тўрт миллион) сўм пулларини олиб, ўзлаштириб кетганлигини билдирган. 29 октябрь куни К.Жуманазарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech