19 Июл 2021 йил 623

Фирибгар “контракт пулларини тўлаб бераман”-деб алдаб кетди

Қумқўрғон туманида 2021 йил 18 май куни туманнинг “Боғаро” маҳалласида яшовчи, М.Ўрол туман ИИБга қилган билдириш хатида, “Агросаноат” техникумида ишловчи, Қумқўрғон туманида яшовчи, М.Азамат, техникумга 2021 йилда ўқишга қабул қилинган техникум талабалари туманнинг “Халқобод” маҳалласида яшовчи, Б.Муҳаббат, “Азларсой” маҳалласида яшовчи, Қ.Хасан, “Боғаро” маҳалласида яшовчи, И.Жалолиддин ҳамда Шўрчи тумани “Элбаён” маҳалласида яшовчи, Х.Жамилаларни алдаб, 2021 йил ўқув йили учун қисман контракт пулларини тўлаб беришини айтиб, Х.Жамиладан 2.370.000 сўм, Б.Муҳаббатдан 1.000.000 сўм, Қ.Хасандан 1.500.000 сўм, И.Жалолиддиндан 1.045.000 сўм жами 5.400.000 сўм пулларни олиб, ўзлаштириб кетганлигини маълум қилган. 4 июль куни М.Азаматга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech