21 Май 2021 йил
483
Фирибгар икки бош қора молни олиб кетди
Сариосиё туманида 2021 йил 21 апрель куни туманнинг “Хулкар” маҳалласида яшовчи, Х.Бобур туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда шу йил 11 январь куни Денов тумани “Қуёшли юрт” маҳалласида яшовчи, Д.Илёс яшаш уйига келиб 2 бош қора молларини 15 300 000 (ўн беш миллион уч юз минг) сўмга савдолашиб, олиб кетиб ҳозирги кунга қадар ушбу пулларни бермасдан ўзининг эҳтиёжларига ишлатиб юборганлигини маълум қилган. 1 май куни Д.Илёсга нисбатдан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати