11 Октябр 2021 йил 517

Фирибгар эркаклар кийим-кечакларини ўзлаштириб кетди

Денов туманида 2021 йил 29 сентябрь куни, туманнинг “Ибн Сино” маҳалласида яшовчи, Д.Исмигул туман ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни, туманнинг “Халқобод” бозори ёнида, шу туманда яшовчи, Ш.Ботир унга тегишли 40.000.000 (қирқ миллион) сўмлик эркаклар кийим-кечакларини олиб, ўзлаштириб кетганлигини билдирган. 2 октябрь куни Ш.Ботирга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech