12 Июл 2021 йил
565
Эр турмуш ўртоғини пичоқлаб қўйди
Шеробод туманида 2021 йилнинг 02 июль куни касалхона хабарига кўра, шу куни соат 03.00 ларда, туманнинг “Олтинвоҳа” маҳалласида яшовчи, Б.Хусан турмуш ўртоғи, Б.Шалола билан ўзаро жанжаллашиб қолиб, Б.Хусан қўлидаги ошхона пичоғи билан Б.Шалоланинг ўнг кўкрак қўлтиқ остига бир маратоба, ўнг оёқ сон қисмига бир маратоба санчиб, “ҳаёт учун хавфли бўлган оғир” тан жароҳати етказган. 2 июль куни Б.Хусанга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “л” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати