19 Июл 2021 йил
353
Элёра пластик картадан пул ечииш орқали ўғрилик жиноятини содир қилди
Термиз туманида 2021 йил 9 июнь куни, Термиз шаҳрида яшовчи, Ж.Лочин туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 8 июндан 9 июнь кунига ўтар кечаси, Термиз тумани “Янгиобод” маҳалласида яшовчи, Ш.Элёранинг яшаш уйига меҳмонга борганида, унинг уйида “Redmi note-8” русумли қўл телефони қолиб кетганлигини ва Ш.Элёра 9 июнь куни соат 16.30 да, ушбу “Redmi note-8” русумли қўл телефонидаги “Click” дастури орқали 400.000 (тўрт юз минг) сўм пулини ечиб олганлигини маълум қилган. 4 июль куни Ш.Элёрага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддас 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати