12 Феврал 2025 йил 772

Ёшларнинг тарихий ва маънавий дунёқарашлари оширилмоқда

Ўсиб келаётган ёшларни ватанпарварлик ва халқпарварлик руҳида тарбиялаш, маънавий ва тарихий билимларини ошириш мақсадида Термиз иқтисодиёт ва сервис университетининг бир гуруҳ талабалари вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси биносига ташриф буюриб, у ерда яратилган шароитлар, бошқармадаги мавжуд замонавий техникалар ва ситуацион маркази фаолияти билан танишишди.

Шунингдек, университет талабалари Термиз шаҳри ҳудудида жойлашган “Археология” музейига саёҳат ташкил этилиб, у ерда сақланаётган қадимий экспонатлар ўтмишимиз тарихи ҳақидаги маълумотларга эга бўлишди.

Text to speech