6 Июн 2025 йил
531
“Ёшлар ойлиги” доирасида Ангор тумани ички ишлар бўлимида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди.
Ички ишлар вазирининг 2025-йил 26-майдаги тегишли фармойишига асосан, жорий йилнинг 1-июн кунидан 30-июн кунига қадар ички ишлар органларида “Ёшлар ойлиги” деб эълон қилиниши, муносабати билан, мазкур фармойишда белгиланган дастур асосида, жорий йилнинг 5-июн куни Ангор тумани ички ишлар бўлимида хизмат олиб бораётган ёш ходимлар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди.
Қизғин
ва муросасиз кечган бахсларнинг якуний натижаларга кўра 3-ўринни “Бургутлар” жамоаси,
2-ўринни “Лочинлар” жамоаси қўлга киритган бўлса, мусобақанинг мутлоқ ғолиби бўлган
ҳолда 1-ўринни “Шунқорлар” жамоаси қўлга киритиб, ғолиблар диплом ҳамда эсдалик
совғалари билан тақдирландилар.