“Долзарб қирқ кунлик” профилактик тадбири доирасида Бандихон тумани ИИБ ходимлари билан хизмат интизомини мустаҳкамлаш бўйича йиғилиш ўтказилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи
ўринбосари Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи
подполковник Ш.Ф.Шадиев ҳузурида ўтказилган йиғилишда Жорий йилнинг 20-ноябр кунидан 30-декабр кунига қадар хизмат интизоми ва
қонунийликни мустаҳкамлашга қаратилган “Долзарб
қирқ кунлик” профилактик тадбирлари давомида мавжуд куч воситалардан
оқилона фойдаланган ҳолда ички ишлар органларида “темир интизом” ни йўлга қўйиш
ва қонунийликни таъминлаш борасидаги натижаларни яхшилаш, ички ишлар
органларида коррупсияга қарши курашиш ва коррупсиявий ҳолатларнинг барвақт
олдини олиш тизими самарадорлигини ошириш, ушбу жараёнга жамоатчиликни кенг
жалб этиш ҳамда коррупсияга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини
шакллантириш, шахсий таркибни кунлик хизматга келиб кетиши, авторейд ўтказиш,
яшаш шароитларини ўрганиб ижтимоий ҳимояга мухтож ходимларни аниқлаш қатор
ишлар амалга оширилаётганини таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, Бандихон тумани ИИБ бошлиғи в.в.б этиб, подполковник Ж.М.Тўраев тайинланганлигини шахсий таркиб эътиборига етказиб, барча топшириқлар ижросини сифатли таъминлашни назорат қилиш ҳамда бу борада ишларни ташкил этиш вазифаси юклатилди.