20 Июн 2025 йил
1610
“Долзарб-90 кун” тадбири доирасида, Марказда тарбияланаётган вояга етмаган болалар китоблар оламига саёҳат қилишди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида вилоятимизда “Долзарб-90” кун ва “Китоб билим булоғи!” шиори остида марказда сақланаётган вояга етмаган болаларни бўш вақтларини мазмунли ва самарали ўтказиш учун марказ психологи капитан Жўраева Моҳида ва марказ тарбиячиси сержант Жалолов Шахбозлар томонидан Термиз шаҳрида жойлашган “Адиб Собир Термизий” номидаги кутубхонага олиб борилиб вояга етмаган болаларни китобга ошно қилиш уларни китоб ўқишларини марказдан ташқарида ҳам таъминлаш мақсадида кутибхона шарт шароитлари билан таништирилди.