8 Август 2022 йил 215

Диққат Эълон! Абитурентлардан тест синовлари олинаётганлиги сабабли, Термиз шаҳридаги баъзи йўллар вақтинча ёпилади

Олий таълим муассасаларига абитуриентларни қабул қилиш бўйича бўлиб ўтадиган тест тадбирларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш даврида жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 08 август кунидан 20 август кунига қадар 2 босқичда (1-босқич: соат 07:00 дан 10:00 га қадар ва 2-босқич: соат 19:00 дан 22:00 га қадар Термиз шаҳар ҳамда Денов туманларида) Термиз шаҳри “Алпомиш” ўйингоҳи, Термиз ихтисослаштирилган Олимпия заҳиралари мактаб интернати футбол майдони, “Сурхон спорт” мажмуаси заҳира футбол майдонлари жойлашган ҳудудларда траснпорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланиши маълум қилинади.

Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати

Text to speech