8 Ноябр 2022 йил
340
Деновлик қидирувдаги фирибгар қўлга олинди
Денов туманида 2021 йил март ойида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган, эҳтиёт чораси сифатида “қамоқ” қўлланилган, туманнинг “Саноатчилик” маҳалласида яшовчи, Х.Зафар 30 октябрь куни туман ИИБ Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан Денов тумани ҳудудида юрганлиги аниқланиб, ушланган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати