5 Ноябр 2021 йил 433

Деновлик безориларга жиноят иши қўзғатилди

Денов туманида 2021 йил 2 октябрь куни соат 09:00 ларда, туманнинг “Жомий” маҳалласида яшовчи, К.Нодир (исм шарифлар ўзгартилиш), савдо дўкони олдида, туманнинг “Буюк замин” маҳалласида яшовчи, А.Алишер билан ўзаро жанжаллашиб қолиб, жамиятда юриш- туриш қоидаларини қасддан менсимасдан бир-бирларини уришиб, бир бирларига тан жароҳати етказишган. 19 октябрь куни К.Нодир ва А.Алишерларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech