7 Июл 2021 йил
458
Деновда яна бир туп наша парвариши аниқланди
Денов туманида 2021 йилнинг 12 июнь куни соат 13.50 ларда, вилоят ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан туманнинг “Қуёшли Юрт” маҳалласи ҳудудида ўтказилган тадбир давомида, шу маҳаллада яшовчи, И.Абдулнинг уйи ва ёрдамчи хўжаликлари текширилганда, томорқасидан, 1 туп “Наша” гиёҳвандлик ўсимлигини экиб парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган. 20 июнь куни И.Абдулга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати