10 Август 2021 йил
443
Деновда Хосиятнинг пул ўғирлаганлиги маълум бўлди
Денов туманида 2021 йил 17 июль куни Олтинсой тумани, “Сайрак” маҳалласида яшовчи, Ж.Хосила туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 3 июль куни туман ҳудудида жойлашган “Ҳалқобод” буюм бозорида, сўмкасида бўлган 1.300.000 (бир миллион) сўм пулини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини билдирган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида ушбу ўғирлик жиноятини Шўрчи туманида яшовчи, Қ.Хосият содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан 27 июль куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати