14 Июл 2022 йил 461

Деновда қора мол ўғриси қўлга олинди

Денов туманида 2022 йил 1 июл куни, туманнинг “Тасмасой” маҳалласида яшовчи, Н.Нодир  (исм шарифлар ўзгартирилган) туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 30 июнь кунидан 1 июль кунига ўтар кечаси, молхонасидан 1 бош қора молини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини билдирган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирликни туманнинг “Чим” маҳалласида яшовчи, И.Шавкат содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ашёвий далил олинган. 05 июл куни И.Шавкатга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech