9 Сентябр 2022 йил 503

Деновда наша парваришлаётган шахс аниқланди

Денов туманида 2022 йил 16 август куни, вилоят ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан Денов тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида, шу туманда яшовчи, Х.Азаматнинг (исм шариф ўзгартирилган) яшаш уйи кўздан кечирилганда, томарқасида жами 6 туп “наша” гиёҳвандлик ўсимлигини экиб парваришлаб келаётганлиги аниқланиб олинган. 23 август куни Х.Азаматга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech