11 Октябр 2021 йил
521
Деновда автомашина салонидан телефон ва доллар ўғирланди
Денов туманида 2021 йил 30 сентябрь куни Узун тумани “Жончекка” маҳалласида яшовчи, И.Камол туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 20 сентябрь куни Денов тумани “Баҳористон” маҳалласи ҳудудида, автомашинаси салонида турган “Samsung J-5” маркали уяли қўл телефонини ва 100 (бир юз) АҚШ долларини номьалум шахс ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирликни Денов туманида яшовчи, С.Дониёр томонидан содир этилганлиги аниқланиб ушланган ва ундан ашёвий далил олинган. 1 октябрь куни С.Дониёровга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати