15 Сентябр 2021 йил
441
Деновда 9 туп наша гиёҳванд ўсимлигини эккан шахс аниқланди
Денов туманида 2021 йил 8 август куни туман ИИБ Жиноят қидирув бўлими ва Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими ходимлари томонидан туман ҳудудида “Қорадори-2021” тадбири давомида, туманнинг “Намуна” маҳалласида яшовчи, М.Фурқатнинг яшаш уйи кўздан кечирилганда, унинг томарқасидан 9 туп “наша” гиёҳвандлик ўсимлигини экиб парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиб олинган. 14 август куни М.Фарқатга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати