Денов туманида, Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган тарғибот тадбири бўлиб ўтди
Сурхондарё вилояти Денов туманида жойлашган тижорат ва деҳқон бозорларида хотин-қизлар томонидан содир этилаётган безорилик, ўғрилик, фирибгарлик жиноятларининг олдини олиш мақсадида, Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси Хотин-қизлар масалалари бўйича бўлими МТБ инспектори майор М.Қурбонова, Денов тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Н.Лутфуллаева, профилактика инспекторлари, отинойилар ва бозор ҳудудида савдо қилаётган хотин-қизлар иштирокида тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Бундан кўзланган асосий мақсад бозор ҳудудларида безорилик, ўғрилик, фирибгарлик ва бошқа турдаги жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, фуқаролар бир бирлари билан самимий хушмуомалада ва ҳурматда бўлишларидан иборат.
Тарғибот иштирокчилари бозор ҳудудида фаолият олиб бораётган дўкон ва раста эгаларига тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб борди. "Ўғрилик, фирибгарлик ва безорилик жиноятларидан огоҳ бўлинг!" мавзусида буклетлар тарқатилди.