Денов туманида, секторлар кесимида “Фидокор ёшлар” кўрик танлови бўлиб ўтди
Денов туманида мавжуд 4 та сектор ҳудудидаги маҳаллаларда 18-30 ёшдаги ёшлар ўртасида «Фидокор ёшлар» кўрик-танловининг сектор босқичи ўтказилди.
Ҳуқуқ-тартибот органларига ёш кадрлар заҳирасини шакллантириш ва уларда Ватан тақдири учун жавобгарлик туйғусини мустаҳкамлаш мақсадида, Денов туман Ички ишлар бошқармаси, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ва Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ҳамкорлигида энг фаол «Фидокор ёшлар» жамоатчилик патрул гуруҳи аъзоси кўрик танловининг сектор босқичи ўтказилди.
Танлов натижаларига кўра:
1-ўринни - 3-сектор ҳудуди "Заҳартепа" маҳалласидан Мардонов Сирожиддин,
2-ўринни - 2-сектор ҳудуди "Богишамол" маҳалласидан Рустамов Файзиали,
3-ўринни - 1-сектор ҳудуди "Орикзор" маҳалласидан Нурматов Хуршидлар эгаллашди.
Фахрли ўринларни қўлга киритган ёшлар танловнинг туман босқичида иштирок этишади.