28 Июн 2022 йил 346

Денов туманида, ички ишлар ходимлари ўртасида конституцияга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида тарғибот тадбири ўтказилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси Фирдавс Шарипов Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси мазмун-моҳиятини аҳоли орасида кенг тушунтириш мақсадида, Денов тумани Ички ишлар бошқармаси шахсий таркиби билан давра суҳбати ўтказилди.
Тумандаги тадбиркорлик ва педагокика олийгоҳида ташкил этилган тарғибот-тушунтириш тадбирида ички ишлар бошқармаси раҳбарияти, ходимлари ва маҳалла профилактика инспекторлари иштирок этишди.
Қонун лойиҳасидаги асосий йўналишлар ҳақида видеоролик намойиш этилди.
Тадбирда, ички ишлар ходимлари ўз фикр-мулоҳазалари, таклифлари билан фаол иштирок этишди.

Text to speech