13 Июн 2025 йил
407
Денов туманида “Долзарб 90 кун” дастури доирасида, ўқувчи ёшлар ўртасида спорт мусобақалари ўтказилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2025 йил 15 май куни мактаб таълими тизимидаги ислоҳотларга бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга қаратилган “Долзарб 90 кунлик” дастури Денов туманидаги умумий ўрта таълим мактабларида қизғин давом этмоқда.
Дастур доирасида, тумандаги Кўзичоқли маҳалласида жойлашган 23-сонли умумий ўрта таълим мактабида белгилаб олинган чора-тадбирлар режаси асосида ўқувчилар ўртасида спортнинг Волейбол тури бўйича спорт мусобақаси ташкил этилди.