5 Декабр 2024 йил 754

Денов тумани ИИБ пробация гуруҳи ҳисобида турган ëшлар билан учрашув ўтказилди.

Денов тумани ички ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлиги хизмати пробация гурухи томонидан Денов тумани Ўрикзор маҳалласида жойлашган "Бахриддин-Денов мебел" хусусий корхонаси раҳбари Мусурмонов Бахром билан жамоат хавфсизлиги хизмати пробация гуруҳи ҳисобида турган ёшлар билан учрашув ўтказилди. Учрашувда ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг бизнес соҳасидаги салоҳиятини ривожлантириш ҳамда янги имкониятлар яратиш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбир давомида Мусурмонов Бахром ўзининг тадбиркорлик йўлида тўплаган тажрибаси билан ўртоқлашди. Ёшларга шахсий бизнесни бошлаш учун зарур бўлган илк қадамлар, молиявий имкониятларни баҳолаш, бозорни ўрганиш ва мижозлар билан ишлаш тажрибалари ҳақида батафсил маълумот берди. Шу билан бирга, у тадбиркорлик фаолиятининг нафақат шахсий даромад олиш, балки жамият учун манфаатли иш ўрни яратиш ва ҳудуднинг ривожига ҳисса қўшишга қаратилганини таъкидлади.

Йиғилиш давомида ёшлар ўзларининг саволларини бериб, ўзига хос қизиқишлари билан ўртоқлашдилар. Мусурмонов Бахром уларга ёрдам бериш мақсадида ўз корхонасида тажриба ўташ имкониятини тақдим этишга тайёр эканлигини билдириб, иш ўргатиш жараёнида амалиётнинг муҳимлигини алоҳида қайд этди. Шунингдек, тадбиркорликни бошлаш учун давлат томонидан кўрсатилаётган имтиёзлар ҳақида ҳам маълумот берилди.

Тадбир якунида ёшларга илҳомлантирувчи тавсиялар тақдим этилди, жумладан:

Шахсий мақсадларни белгилаш ва уларга эришиш учун ҳаракат қилиш.

Тадбиркорликдаги хавф-хатарларни аниқлаш ва уларни бошқариш кўникмаларини ўзлаштириш.

Янги технологиялар ва янгича ёндашувлардан фойдаланиш орқали самарали бизнес юритиш йўллари.

Бундай тадбирлар ёшларни жамиятга қайта мослаштириш, уларни ижтимоий ҳаётга жалб қилиш ва келажакда ўз ишини бошлашга тайёрлашда катта аҳамиятга эга. Мусурмонов Бахромнинг бу каби ташаббуслари нафақат ёшлар, балки ҳудуд ривожи учун ҳам муҳим эканлиги алоҳида таъкидланади. 

Text to speech