4 Декабр 2023 йил
769
"Дарбанд" ЙПХ масканида ноқонуний пиротехника воситалари аниқланди.
Жорий йилнинг 4 декабрь куни соат 17:30 ларда Сурхондарё вилояти
Бойсун туманида жойлашган “Дарбанд” ЙПХ масканида Сурхондарё вилояти ИИБ
Тезкор-қидирув хизмати Жиноят қидирув бошқармаси Уюшган жиноятчиликка қарши
курашиш бўлими ходимлари ҳамкорлигидаги текширув вақтида Йўл патруль хизмати ходими томонидан
Тошкент-Термиз йўналишида ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи, А.Ф. бошқарувидаги
"Сobalt" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, транспорт
воситасида 957 (тўққиз юз эллик етти) қути "Британик" номли пиротехника
воситалари олиб кетилаётганлиги аниқланган.
Мазкур
ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, пиротехника воситалари
Бойсун тумани ИИБга
топширилган.