15 Июл 2023 йил 22348

Д И Қ Қ А Т    Э Ъ Л О Н! Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факултетига ўқишга номзодларни қабул қилиш учун танлов эълон қилади.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетига ўқишга ёши ўн саккиздан кичик ва ўттиздан катта бўлмаган, Сурхондарё вилоятида доимий рўйхатда турувчи олий маълумотли, муддатли ёки сафарбарлик чақирув резерви асосида ҳарбий хизматни ўтаган (олий ўқув юртларида ҳарбий тайёргарликдан ўтганлар бундан мустасно), шахсий ва ишчанлик сифатлари, соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ходимнинг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва олий маълумотга эга Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси сафдор ходимлари иштирок этишлари мумкин.

Ички ишлар органларига кириш истагида бўлган фуқароларни қуйида кўрсатилган муддатдан бошлаб, соат 09:00 дан 18:00 га қадар Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати Ички ишлар органларига номзодларни қабул қилиш марказига қуйидаги ҳужжатлар билан келишлари сўралади:

  • биометрик паспорт ёки идентификатсия ID-картаси;
  • туғилганлик ҳақида гувоҳномаси асли;
  • олий маълумотни тасдиқловчи ҳужжат (диплом иловаси билан) асли;
  • ҳарбий гувоҳнома асли;
  • доимий яшаш жойи бўйича белгиланган намунадаги соғлиғининг ҳолати ҳақида маълумотнома (бўйнинг баландлиги бўйича антропометрик параметри кўрсатилган ҳолда 086-рақамли тиббий маʼлумотнома);

         Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факултетига ўқишга кириш истагида бўлган номзодлар жорий йилнинг 15 июл кунидан 15 август кунига қадар Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати Ички ишлар органларига номзодларни қабул қилиш марказига юқорида кўрсатилган ҳужжатлар билан мурожаат қилишлари сўралади.

Танлов тадбирлари давомида жамоатчилик ташкилоти вакиллари ва номзоднинг яқин қариндошлари иштирок этишлари мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларнинг аризалари 2023 йилнинг 15 июл кунидан олдин ёки 15 август кунидан кейин қабул қилинмайди.

Манзил: Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳар “Катта боғ” маҳалласи, Навбахор кўчаси. Сурхондарё вилояти ИИБ Ички ишлар органларига номзодларни қабул қилиш маркази биноси.

Қўшимча маълумотлар учун телефон: (76) 224-15-76

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ ИИБ ММИ ВА КБТХ

Text to speech