4 Май 2020 йил 862

Ов қоидасини бузган шахс тунда “қопқон”га тушди

Мамлакатимизда ҳозир жониворларни овлаш таъқиқланган. Бироқ бу ҳақда тегишли тушунтириш ишлари олиб борилаётган бўлишига қарамай, белгиланган тартиб-қоидаларни қўпол бузган ҳолда жонивор ва қушларни овлаётган айрим шахсларга дуч келинмоқда.

Сурхондарё вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги тунги рейд чоғида Термиз туманидаги Учкўл табиий кўли атрофида ана шундай қонунбузар овчилардан бири қўлга тушиб қолди. Суриштирув чоғида белгиланмаган муддатда тунги “шикор” га чиққан фуқаро Термиз туманида яшайдиган М. Маннабов экани аниқланиб, ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Ови бароридан келмаган шахсга тегишли бир дона Тоз БМ 16.2. № 198794 рақамли ов қуроли ашёвий далил сифатида олиниб, бу масала бўйича қонуний тўхтамга келингунга қадар вилоят ички ишлар бошқармасига топширилди.

http://uza.uz/oz/society/ov-oidasini-buzgan-shakhs-tunda-op-on-ga-tushdi-29-04-2020

Text to speech