Бугун юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби вилоятимиз шаҳар ва туманларида ҳам "Президент арчаси" театрлаштирилган байрам томошалари бошланди.
Хусусан, Термиз шаҳридаги "Иcеберг" кўнгилочар масканида ўтказилган байрам тадбири шукуҳли ва эсда қоларли воқеаларга бой бўлди. Унда 3-15 ёшдаги ота-она қаровисиз қолган болалар, 18 ёшгача бўлган Оилавий болалар уйлари, Мурувват уйи тарбияланувчилари ҳамда ота-оналари Ватан тинчлиги йўлида қурбон бўлган ходимларнинг фарзандлари иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиққан
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов болажонларни юртбошимиз номидан Янги йил
байрами билан табриклаб, уларга 12 турдаги ўқув қуроллари ва 15 турдаги ширинликлардан
иборат "Президент совға"ларини топширди.
Маълумот учун, вилоятимизда 380 нафар ота-она қаровисиз қолган болалар, 33 нафар Оилавий болалар уйи тарбияланувчиларига, 35 нафар ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган ходимларнинг фарзандларига ҳамда 145 нафар Мурувват уйи тарбияланувчиларига "Президент совға"лари топширилмоқда.