9 Декабр 2023 йил
817
Бозорлардаги маҳсулотларнинг истеъмолга яроқлилик даражаси ўрганилди
“Долзарб қирқ кунлиги” тезкор-профилактик тадбири
давомида Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини
сақлаш бошқармаси Карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси ходимлари ҳамда
вилоят ветринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида
Термиз шаҳар ва Қумқўрғон тумани Марказий деҳқон озиқ-овқат бозорларида гўшт ва
гўшт маҳсулотлари, қишлоқ хўжалик
маҳсулотлари ҳамда сут ва сут маҳсулотлари билан савдо қилаётган тадбиркорларнинг
сотувдаги маҳсулотларининг истеъмолга яроқлилик даражаси ўрганилиб, улар билан
муддати ўтиб эскирган, истеъмолга яроқсиз бўлган инсон саломатлигига жиддий
хавф солувчи маҳсулотларни харидорларга сотмаслиги тўғрисида профилактик тушунтиришлар
олиб борилди.