5 Октябр 2024 йил 588

Болалар масалалари бўйича Шўрчи туман комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.

Комиссия йиғилишида вояга eтмаган болаларни ота-она назоратисиз, қаровсиз, қолишини олдини олиш, уларнинг тарбияси, улар тарбияланаётган оилаларда соғлом муҳитни яратиш, оила маҳалла ва таълим муассасаси ҳамкорлигини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Йиғилиш давомида, “Тарбияси оғир”- деб, топилган вояга етмаган болаларга маҳалла ва таълим муассасаларидан жамоат тарбиячилари бириктирилди.

Шу билан бир қаторда тегишлилиги бўйича мутасадди ташкилотларга вазифалар юклатилди.

Text to speech