1 Август 2024 йил 486

Болалар ёзги дам олиш оромгоҳида кинология хизмати итларининг сезгирлиги ва топқирлигига гувоҳ бўлишди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Кинология бўлинмаси ходимлари Шеробод туманидаги "Вандоб-Бешбулоқ" МЧЖга қарашли хусусий болалар дам олиш оромгоҳида, ёзги таътилни ўтаётган болаларнинг вақтларини мазмунли ўтказишлари учун хизмат итлари ёрдамида кўргазмали чиқишлари ташкил этилди.

Ушбу кўргазмали чиқиш давомида болажонлар хизмат итларининг сезгирлиги ва топқирлигига гувоҳ бўлиш билан бирга уларни қай тартибда қўлга ўргатиш, буйруққа бўйсиндириш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни содир қилган шахсларни зарарсизлантириш сир асрорлари билан яқиндан танишишди.

Text to speech