Бойсунда вояга етмаган ёшлар томонидан содир этилган жиноят муҳокама қилинди
Бойсун туманидаги 3-сектор ҳудудида жойлашган Темир Дарвоза маҳалласида вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятлар юзасидан туман ҳокими, сектор раҳбари, маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва ходимлари, профилактика инспекторлари, фуқаролар, ҳудудда жойлашган мактаб ўқитувчилари ҳамда ўқувчилари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Бойсун тумани ҳокимлигининг болаларни ҳимоя қилиш комиссияси томонидан ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик, диний ақидапарастлик ва миссионерлик хамда ўз жонига қасд ва суиқасд қилиш борасида аниқ чора-тадбирлар асосида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи тингланди.
Шунингдек ҳудудда содир этилган 3 нафар вояга етмаган ёшлар томонидан содир этилган жиноятлар юзасидан кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама йиғилиш бўлиб, жиноятни келиб чиқиш сабаб ва омиллари ўрганилди.
Йиғилиш сўнгида бу каби жиноятлар содир этилишининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб олинди