31 Июл 2024 йил
316
Бойсун туманида “Турмуш” профилактик тадбири доирасида сайёр қабул ўтказилди
Сурхондарё вилояти хокимлиги ва вилоят Ички ишлар
бошкармасининг қўшма қарори ижроси ҳамда ўтказилаётган "Турмуш"
профилактик тадбири доирасида, "Низолашиб келаётган, ажрим ёқасига келиб қолган,
шаърий никоҳ асосида яшаб келаётган оилалар билан маьнавий муҳитни соғломлаштириш,
жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олидини олиш максадида, Бойсун туман ҳокими
Б.Шукуров, туман ИИБ бошлиғи Ф.Муртазоев, Оила ва хотин кизлар бу́лими билан
биргаликда сайёр қабул ташкил этилиб, унда фуқароларнинг мурожаатларини танглаш
билан бирга профилактик тушунтириш ишлари ҳам олиб борилди.