26 Июл 2024 йил
241
Бойсун туманида низолашаётган оилаларнинг муаммолари ўрганилди
Республикамиз ҳудудида 10 июль кунидан 10 август
кунига қадар кенг қамровли "Турмуш" профилактик тадбири ўтказилиши
белгиланган бўлиб, ушбу тадбир доирасида, Бойсун тумани ҳудудида нотинч ва низолашиб
келаётган оилалар билан манзилли ишларни амалга ошириш ва жиноятчиликни олдини
олиш мақсадида, Бойсун туман ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси бўлинмаси Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори Ўғилшод
Худойназарова ҳамда ҳамкор ташкилот масъуллари томонидан
ушбу оилаларнинг муаммоларини ўрганиш, низоларига барҳам бериш учун низолашаётганлар
билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, тегишли ҳуқуқий ва психологик маслаҳатлар
берилди.