17 Июл 2025 йил
237
Бойсун туманида навбатдаги “Меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди
Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш Бойсун туман бўлими ҳамда Бойсун туман ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация гуруҳи ҳамкорлигида ишсиз фуқаролар учун янги имкониятлар яратишга қаратилган меҳнат ярмаркаси ўтказилди.
Ушбу ярмарка, аввало, камбағалликни қисқартириш ва пробация
назоратидаги шахсларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.
Шунингдек, меҳнат ярмарка доирасида иштирокчиларга ўзларини қизиқтирган иш ўринлари ҳақида батафсил маълумотлар берилиб, иш берувчилар билан тўғридан-тўғри суҳбат ўтказилди ҳамда 3 нафар фуқароларга доимий ишга жойлашиши учун йўлланмалар берилди.