3 Октябр 2022 йил 283

Бойсун тумани овчилари ўртасида масуъллар томонидан қонунчилик тарғиботи ўтказилди  

Бойсун тумани ИИБда Сурхондарё вилояти ИИБ Ташкилий бошқарма бошлиғининг ўринбосари подполковник Ш.Джалилов, Бойсун тумани ички ишлар бўлими бошлиғининг ўринбосари Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи подполковник З.Рахмонов ва туман ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини сақлаш гуруҳи катта инспектори кичик сержант С.Ҳайитов, Бойсун туман Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи ва Ўрмон хўжалиги бошлиғи ўринбосари ҳамда Бойсун туман ҳисобида турган овчилар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Ушбу ўтказилган йиғилишда, Ўзбекистон Республикасининг "Қурол тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш муносабати билан Ўзбекистон Республиаксининг айрим қонун хужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 2022 йил 31 май кунидаги 772-сонли Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Бойсун тумани ҳисобида турган овчиларга Қонуннинг мазмун моҳияти тушунтирилди. Шунингдек, овчилар ўртасида содир этилаётган жиноят ва ҳуқуқбузарлик  ҳолатлари овчиларга етказилиб, ов қуролидан фойдаланиш вақтларида тартиб қоидаларга амал қилишлари, қуролни бегона шахсларга айниқса, вояга етмаган ёшларнинг қўлларига бермаслик таъкидланди.

Йиғилиш давомида, ов қуроли эгалари томонидан берилган саволларга масъуллар томонидан қўшимча жавоблар берилди.

Text to speech