Бойсун тумани ИИБ ходимлари ва оила аъзолари иштирокида хизмат интизомини мустаҳкамлашга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Куни кеча Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи ўринбосари, майор Ҳусан Нурматов ҳамда ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси масул ходими иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Мазкур
йиғилишда 2024 йилнинг 20 ноябрь кунидан 30 декабрь кунига қадар хизмат интизоми
ва қонунийликни мустаҳкамлашга қаратилган “Долзарб қирқ кунлик” профилактик
тадбирлари давомида мавжуд куч воситалардан оқилона фойдаланган ҳолда ички
ишлар органларида “темир интизом”ни йўлга қўйиш ва қонунийликни таъминлаш
борасидаги натижаларни яхшилаш, ички ишлар органларида коррупцияга қарши
курашиш ва коррупциявий ҳолатларни барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини
ошириш, ушбу жараёнга жамоатчиликни кенг жалб этиш ҳамда коррупцияга нисбатан
муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини шакллантириш, шахсий таркибни кунлик
хизматга келиб кетиши, авторейд ўтказиш, яшаш шароитларини ўрганиб ижтимоий
ҳимояга мухтож ходимларни аниқлаш борасида қатор ишлар амалга оширилаётганлиги
юзасидан маъруза қилинди.
Шундан сўнг
йиғилишда ходимларнинг касбига бўлган садоқатини, масъулиятини ошириш
мақсадида, жорий йилнинг иккинчи ярмида вилоят ИИБ ходимлари иштирокида содир
этилган ҳолатлар акс этган “Ҳиёнат ва ҳалоллик” номли видео ролик намойиш
этилиб, келгусида ходимлар томонидан содир этилиши мумкин бўлган
қонунбузилишларни олдини олишга барча бирдек масъул эканлиги таъкидланди.
Шунингдек, йиғилиш сўнгида хизмат фаолияти давомида юқори натижаларга эришиб, хизмат фаолити давомида намуна кўрсатиб келаётган ходимларнинг ота-оналарига вилоят ИИБ бошлиғининг ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғалари топширилди.