1 Май 2024 йил 535

“Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивалига хорижлик меҳмонлар кутиб олинмоқда.

Жорий йилнинг 1-7 май кунлари Бойсун туманида бўлиб ўтадиган “Бойсун баҳори” халқаро фолклор фестивалига дунёнинг бир қанча давлатларидан ҳорижлик меҳмонлар ташриф буюришмоқда.

Ушбу бўлиб ўтадиган фестивалга юқори қизиқиш билдириб ташриф буюраётган меҳмонлар аэропорт, вокзал ва автотранспорт воситаларида кузатувлар орқали кутиб олинмоқда. Ташриф буюрувчи хорижий меҳмонларни кутиб олиш, хавфсизликларини таъминлаш ва уларга турли масалаларда хизмат кўрсатиш мақсадида, вилоят ички ишлар бошқармаси Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси масъул ходимлари томонидан туризм намойиши объектлари ва меҳмонхоналарда хизмат олиб боришлари давомида, ташриф буюраётган хорижлик меҳмонларга воҳамиз тарихи, урф-одатлари ва буюк алломалари ҳақидаги маълумотлар бериб боришмоқда.

Text to speech