4 Май 2024 йил 348

“Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивалига ташриф буюрган хорижлик меҳмонларга саёҳатлар ташкил этилмоқда.

“Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивалига ташриф буюрган хорижлик меҳмонлар учун Бойсун туманидаги тарихий ва диққатга сазовор жойлар, туризм намойиши объектлари билан яқиндан танишишлари учун саёҳатлар уюштирилмоқда.

Ушбу саёҳат давомида, вилоят ички ишлар бошқармаси Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари кузатуви ёрдамида, Сурхон воҳасининг ўтмишдан сўзловчи тарихий обидалари, туризм намойиши объектлари, меҳмонхоналарда меҳмонларга яратилган шарт-шароитлар кўрсатилаётган хизматлар, сурхон воҳасида яшаб ўтган алломалар ва “Омонхона” шифобахш масканлари билан таништирилиб, тегишли маълумотлар бериб борилмоқда.

Text to speech