7 Май 2024 йил
409
"Бойсун баҳори" фестивалининг тинч ва осуда ўтишида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари тун-у кун хизматда.
Бугун
7-май, "Бойсун баҳори" халқаро
фольклор фестивалининг сўнги куни. "Бибиширин" маҳалласида жойлашган
туризм комплексида бўлиб ўтаётган фестивал ҳар кунгидек, маҳаллий аҳоли ҳамда хорижий меҳмонлар билан гавжум.
Ўтказилаётган
турли спорт мусобақалари меҳмонларга жўшқинлик бахш этаётган бўлса, миллий
куй-қўшиқлар-у лапарлар ҳамда халқ ўйинлари қадрятларимизга бўлган иштиёқнинг
ортишида хизмат қилмоқда.
Албатта, ушбу халқаро фестивалнинг тинч ва осуда ўтишида ҳуқуқ тартибот
органлари ҳодимлари тун-у-кун хизмат қилишмоқда.