5 Июл 2024 йил
600
Биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича ходимларнинг билим савияси оширилмоқда.
Сурхондарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси
ходимларининг биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича билим савиясини ошириш
ва керакли кўникмалар шакллантириш мақсадида, вилоят ИИБ Тиббиёт бўлимидан
малакали мутахассислар ёрдамида тиббий билимлари оширилмоқда.
Шунингдек, сайёҳлик
намойиши объектларида ходимларнинг хизмат олиб боришлари давомида керакли
анжомлар билан жамланган биринчи ёрдам бериш учун зарур бўлган дори дармонлар тиббий
қутичаси бириктирилган бўлиб, зарурий ҳолларда дастлабки тиббий ёрдам
кўрсатишлари юзасидан керакли маълумотлар бериб ўтилди.