30 Июн 2020 йил 595

Бир туп наша жиноий жавобгарликка тортилишига сабаб бўлди

Денов туманида 2020 йилнинг 14 июнь куни тахминан соат 16.45лар чамасида, туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан туманнинг “Даштичинор” маҳалласи ҳудудида ўтказилган тадбир давомида, шу маҳаллада яшовчи Ғ.Т.нинг яшаш уйи ва ёрдамчи хўжаликлари кўздан кечирилганида, тандирхонасидан 1 туп “Наша” ўсимлигини экиб парваришлаб келаётганлиги аниқланиб ҳужжатлаштириб олинган. 25 июнь куни Ғ.Т.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech