17 Октябр 2021 йил 425

Безорилик қилган Ўролга жиноят иши қўзғатилди

Жарқўрғон туманида 2021 йил 6 октябрь куни, туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимидан тушган ҳужжатларга кўра, 15 сентябрь куни соат 22-55 ларда, Қумқўрғон тумани “Боботоғ” маҳалласида яшовчи, Ж.Олим туманнинг “Сурхон-Соҳили” маҳалласи ҳудудида, туманнинг “Наврўз” маҳалласида яшовчи, Э.Ўрол билан ўзаро жанжал оқибатида, Э.Ўрол жамиятда юриш туриш қоидаларини менсимасдан қўли билан Ж.Олимни дуч келган жойига уриб, “енгил” тан жарохати етказган. 6 октябрь куни Э.Ўролга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech