1 Апрел 2021 йил 525

Безорилик қилган ўқитувчи

Жарқўрғон шаҳрида 2021 йилнинг 6 март куни тахминан соат 21.30 лар чамасида, туманнинг “Ғур-ғур” маҳалласида яшовчи, М.Ф.ни туманнинг “Дўстлик” маҳалласида жойлашган ошхонада, туманнинг “Меҳнат роҳат” маҳалласида яшовчи, мактаб ўқитувчиси, Ч.Ғ. жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимасдан М.Ф.нинг дуч келган жойларига қўли билан уриб, “соғлиғининг бузилишига сабачи бўлган енгил” тан жароҳати етказган. 23 март куни Ч.Ғ.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Инсон вояга етиб, камол топиши учун тарбия ва маданиятни жамиятда юриш туришни, ўзгалар билан муомала қилишни, илмни ўқитувчининг бераётган таълимидан олади. Аммо Ч.Ғ. мактаб ўқитувчиси бўла туриб, қасддан жамиятда юриш туриш қоидаларини менсимаслиги унинг улуғ касб эгаси бўлишига, касбига доғ туширишига асос бўлмадимикан?

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech