5 Июн 2021 йил 482

Безори ўртача оғирликда шикаст етказди

Жарқўрғон туманида 2021 йилнинг 26 апрель куни куни соат 17.30 лар чамасида, Қумқўрғон тумани “Арслонбойли” маҳалласида яшовчи, А.Суннатилло жамиятда юриш туриш қоидаларини менсимасдан Жарқўрғон тумани “Қорақурсоқ” маҳалласи ҳудудида, таниш бўлган, Жарқўрғон тумани “Қумқишлоқ” маҳалласида яшовчи, О.Жасурбекни қўли билан дуч келган жойига уриб, унга “ўртача оғирликда”ги шикастлар етказган. 16 май куни А.Сунатиллога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech