23 Январ 2023 йил
407
Банк пластик картадан пул ўғирлаганнинг шахси аниқланди
Қумқўрғон туманида 2023 йил 9 январь куни туманнинг “Гулистон” маҳалласида яшовчи, Б.Бобур (исм шарифлар ўзгартирилган) туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 2022 йил 8 ноябрь куни банк пластик картасидан номаълум шахс 1.545.000 (бир миллион беш юз қирқ беш минг) сўм пулини ечиб олганлигини билдирган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирликни шу туманда яшовчи С.Салим содир этганлиги аниқланиб, ушланган ва ашёвий далил олинган. 16 январь куни С.Салимга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати