25 Август 2022 йил
508
Банк кредитини ўзлаштирган фирибгарга жиноят иши қўзғатилди
Ангор туманида 2022 йил 10 август куни туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳининг хабарига кўра, Музработ туманида яшовчи, Т.Ботирали (исм шарифлар ўзгартирилган) туман ИИБга берган аризасида, тижорат банкларининг биридан 2022 йил май ойида, унинг номига 30.000.000 (ўттиз миллион) сўм чиқарилган кредит маблағини таъминотчилар билан тузилган шартномага асосан, Шеробод туманида яшовчи, Ч.Дониёр ва “Камрон” исмли шахсларнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилганлигини, Ч.Дониёр ва “Камрон” исмли шахслар эса ўтказилган пулларнинг ўрнига чорва молларни бермасдан юрганлигини маълум қилган. 10 август куни Ч.Дониёрга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати