Бандихонда, "Чавондозлик пойгаси" мусобақаси ғолиблари тақдирланди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2021 йил 9 ноябрдаги "Ички ишлар органлари тизимида касбий тайёргарлик ойлигини ўтказиш тўғрисида"ги фармойиши ҳамда бошқарма бошлиғининг 2021 йил 15 ноябрдаги "Вилоят Ички ишлар органлари тизимида касбий тайёргарлик ойлигини ўтказиш тўғрисида"ги буйруғига асосан жорий йилнинг 11 декабр куни Сурхондарё вилояти Бандихон тумани Ички ишлар органлари ходимлари ва уюшмаган ёшлар ўртасида "Чавондозлик пойгаси" беллашуви ўтказилди.
Ушбу беллашувда фахрли 1-ўринни туман ИИБ ҲПБ профилактика катта инспектори катта лейтенант С.Холмўминов, 2-ўринни туман ИИБ ЭКГ катта эксперти майор О.Худайберганов ҳамда 3-ўринни уюшмаган ёшлардан Ш.Холтўраевлар ғолибликни қўлга киритиб, қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.