27 Октябр 2021 йил
445
Бандихонда аёл эрини пичоқлади
Бандихон туманида 2021 йил 11 октябрь куни соат 09.00 ларда, шу туманда яшовчи, И.Наима яшаш уйида, бирга яшовчи турмуш ўртоғи, И.Собир ҳақоратлаб, безовта қилаётганлиги сабабли, ўзаро жанжаллашиб қолиб, уни стол устида турган ошхона пичоғи билан ўнг биқин соҳасига бир маротаба санчиб олиб, “оғир” тан жароҳати етказган. Натижада И.Собир тан жароҳати оқибатида касалхонага тушган. 11 октябрь куни И.Наимагага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-модда 2-қисми “л” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати