Бандихон туманида жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган ишлар муҳокама қилинди
Жорий йилнинг 13 июль куни Бандихон тумани ИИБ мажлислар залида, Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан тасдиқланган режа топшириққа аосоан, Бандихон туман ИИБ соҳавий хизматлари томонидан 2023 йил 6 ойи давомида жиноятчиликка қарши кураш, унинг олдини олиш, фуқаролар хавфсизлиги ва жамоат тартибини сақлаш борасида амалга оширилган иш натижалари, йўл қўйилган хато камчиликлар ҳамда келгусидаги вазифалар юзасидан танқидий таҳлилга асосланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Ўтказилган мазкур йиғилишда, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Шадиев, ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи подполковник Қ.Самандаров ҳамда туман ИИБ бошлиғи подполковник А.Бердиназаров, туман ИИБ барча шахсий таркиби иштирок этишди.
Ушбу йиғилишда масъуллар томонидан ички ишлар органлари ходимлари томонидан 2023 йилнинг 6 ойи давомида туман ҳудудида жиноятчиликка, терроризмга қарши курашиш, уларнинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, аҳолининг мурожаатларини ҳал этиш, Хотин қизлар масалалари, ижтимоий-сиёсий вазиятни доимий ўрганиб боришга қаратилган кенг кўламли бир қатор амалий-ташкилий, тезкор ва профилактик тадбирлар ҳамда хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этиши, фаолият давомида коррупцион ва фавқулодда ҳолатлар содир этилишини олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар ҳамда йўл қўйилган хато камчилликлар йиғилиш иштирокчиларга етказилди.
Йиғилишда хизмат фаолияти давомида хизмат интизомига риоя қилмаган ходимларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилди. Ҳар бир ички ишлар органлари ходимлари қонунчилик ҳамда хизмат интизомига риоя қилиши бўйича қаттиқ огоҳлантирилди.
Шунингдек, йиғилиш якунида хизмат ҳудудида жиноят содир этилишига йўл қўймаган, жиноятчиликка қарши курашишда хизматдошларига ўрнак бўлиб келаётган бир қатор ходимлар вилоят ИИБ раҳбарияти томонидан бадиий китоблар тўплами ва эсдалик совғалар билан раҳбатлантирилди.